...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ ва ОФК Кубогида


14:41, 12.02.2018 Спорт
 2 287

Ильгиз Танташев ва Равшан Эрматовлар Осиё жамоалари иштирокидаги ўйинларни бошқаришади.

Ўзбекистонлик реферилар Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги мусобақаси учрашувларида иш олиб боришади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Жумладан, ОЧЛ “G” гуруҳидан ўрин олган Хитойнинг “Гуанжоу” ва Тайланднинг “Бурирам” жамоалари ўртасидаги учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради.
 
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Шерзод Қосимов.
 
Шунингдек, ОФК Кубоги плей-офф босқичидан ўрин олган “TC Sports” – “Bengaluru FC” учрашувини яна бир ўзбекистонлик ҳакам Ильгиз Танташев бошқаради.
 
Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллинлар ёрдам беришади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов Ильгиз Танташев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!