Амир Византия, Афғонистон, Франция ва Эрондан ташриф буюрган хорижий элчиларни қабул қилиб, улар учун кичик концерт дастурини уюштиради.
Арк қалъасида томошабинлар Бухоро амирининг расмий чиқишига гувоҳ бўлади. Ҳарбий вазирнинг амирликдаги тинчлик ҳақидаги маърузаси тингланади. Шундан сўнг амир Византия, Афғонистон, Франция ва Эрондан ташриф буюрган хорижий элчиларни қабул қилиб, улар учун кичик концерт дастурини уюштиради. Якуний қисмда эса сарой вакиллари Бухоро Амирининг ёзги саройини тарк этишади.
Аввалроқ Хивада ҳам мана шундай лойиҳа йўлга қўйилганди. Унда томошабинлар Ичан-қалъанинг қишки саройида хоннинг расмий қабулига кириш, Эрон, Хитой ва Россиядан келган хорижий элчиларни қабул қилиш каби маросимларни кузатади. Якуний қисм кичик концерт дастури билан якунланади.
Ҳозирда Самарқанд, Шаҳрисабз, Қўқон каби тарихий марказларда ҳам мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Матбуот хизмати.