Москва яқинида қулаган АН-148 йўловчи самолётига тегишли қора қутини текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда самолётнинг қора қутиси топилган ва унинг сақланиш ҳолати текширув ўтказишга яроқли деб баҳоланган.
Шунингдек, Россия ФВВ ходимлари иккинчи қутини топгач, экспертиза натижаларини маълум қилишини билдирган.
Саратов вилояти губенатори ҳалок бўлганларнинг оиласига 1 млн. рубль миқдорида ёрдам пули берилишини маълум қилди.