...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонликлар ҳалок бўлган автобус ҳайдовчиси суд қилиняпти


16:35, 24.01.2019 Олам
 4 704

Ҳайдовчи етти йил озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Россиянинг Саратов вилоятида одамлар ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат учун ҳайдовчи суд қилиняпти. 61 ёшли эркак Озинск туманида юз берган ЙТҲ учун суд қилиняпти.
 
Полициянинг аниқлашича, автобусни бошқарган айбланувчи кўриш даражаси ёмонлиги сабаб светофорнинг тақиқлов сигналини ва овозли сигнализацияни пайқамаган ҳамда яқинлашиб келаётган поездни сезмаган ҳолда автобусни чорраҳага олиб борган.
 
Ҳайдовчи етти йил озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат 2018 йилнинг 17 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 да юз берганди. Тартибга солинмаган темир йўл ўтиш жойида Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва юк поезди тўқнашган. Автобусдагиларнинг беш нафари ҳалок бўлган, икки нафари шифохонага ётқизилган.
 
Россия миграция хизмати ҳалок бўлган беш киши Ўзбекистон, жароҳатланганлар Қозоғистон фуқароси эканини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Саратов ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!