...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонлик йигит ички ишлар ходимлари тазйиқига дучор бўлгани ростми? ИИВ расмий муносабат билдирди


14:01, 12.02.2018 Жамият
 5 945

Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда “Андижонлик 23 яшар йигит милиция сўроғидан кейин ўз жонига қасд қилди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақолада келтирилган ҳолатлар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ расмий сайти.
 
Маълум бўлишича, фуқаро Исмоилжон Балтабаев ўз аризасида 2017 йилнинг февраль ойида “Ҳаж”га бориши юзасидан ёрдам бериш учун Абдурахим Саттаровга 1700 АҚШ доллари, 11 миллион сўм пули ва фуқаролик паспортини берганини, лекин Абдурахим Саттаров турли баҳоналар билан зиёратга жўнатишга ёрдам бермасдан, пулларини ҳам қайтармаганини баён қилган.
 
2018 йилнинг 22 январь куни соат 18.25да фуқаро Абдурахим Саттаров тергов бўлимига чақиртирилиб, у билан суҳбат ўтказилганда, Исмоилжон Балтабаевдан 1700 АҚШ доллари, 11 миллион сўм пулини қарзга олганини ва пулларни қайтариш учун Қозоғистон Республикасига бориб ишлаб келганини билдириб, Исмоилжон Балтабаевнинг фуқаролик паспортини тергов бўлими суриштирувчиси Ғ.Исмоновга қайтариб берган.
 
Қўшимча терговга қадар текширув давомида фуқаро Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспортида 2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Қозоғистон Республикасига чиқиб келганлиги ҳақида қозоқ тилида ёзилган муҳр босилгани аниқланган. Муҳрнинг ҳақиқийлигини текшириш мақсадида Абдурахим Саттаровнинг фуқаролик паспорти тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган ва шу куни соат 18.45да Андижон шаҳар ИИБ биносидан чиқариб юборилган.
 
2018 йилнинг 23 январь куни соат 04.00 да Андижон вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасидан Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Абдурахим Саттаров яшаш хонадонида кўп миқдорда “Димидрол” таблеткаларини ичиб олгани ва ҳушсиз ҳолда оила аъзолари томонидан шифохонага олиб борилгани маълум бўлган.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг аниқлик киритишича, Абдурахим Саттаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Милиция тазйиқ фирибгарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар