Москва яқинида АН-148 самолёти қулаши оқибатида 71 нафар шахс ҳалок бўлган эди.
Ушбу воқеа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу ҳалокат юзасидан Россия ФВВ суриштирув ишларини олиб бормоқда.