Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан биттадан, жами 14 талаба ушбу стипендияга лойиқ кўрилган.
Аввалроқ, олий таълим муассасалари бакалавр босқичи талабалари ўртасида ўтказилган “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси”нинг 2017/2018-ўқув йили бўйича республика босқичи ғолиблари аниқлангани хабар қилинганди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан биттадан, жами 14 талаба ушбу стипендияга лойиқ кўрилган.
Стипендия Низомига кўра, мазкур стипендия йилнинг ўн ойи давомида тўлаб бериладиган тўлов шаклида ташкил этилиб, унинг миқдори энг кам иш ҳақининг икки баробари (қарийб 350 минг сўм) этиб белгиланган.
Номзодларга ҳужжатларни 2-курсдан бошлаб топширишга рухсат этилади. Шунингдек, номзодларнинг ҳужжатлари ўтган ўқув йилида яхши ва аъло баҳоларга ўзлаштирган тақдирда қабул қилинади.