Биринчи курс талабалари учун муддат икки бор узайтирилганди.
Аввалроқ, ОТМларида бакалавриат ва магистратурада таълим олаётган биринчи курс талабалар учун тўлов-контрактини тўлаш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 5 октябрда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 11-сонли баёни қабул қилди.
Унга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-2019 ўқув йилида ОТМларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш белгиланган.

Суннатилла Абдуллаев