Бу ҳолат Кэтрин Майорганинг адвокатлари томонидан аниқлаштирилмоқда.
Хусусан, яна бир аёл 2005 йилда футболчи унинг номусига тажовуз қилгани ҳақида маълумот берган.
Маёрганинг ҳуқуқшунослари мазкур иккита ишни бирлаштириб, португалиялик футболчига қаттиқроқ жазо берилишига эришишмоқчи.
Ўз навбатида, Роналду ҳам ўз номи ва шаънини ҳимоя қилиш учун адвокат ёллаган.
Аввалроқ, Лас-Вегас полицияси томонидан Роналдуга нисбатан жиноий иш очилгани, Невада суди эса футболчидан катта миқдорда пул талаб қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.