Эронда Ислом инқилоби ғалабаси куни кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳонийни Ислом инқилоби ғалабаси куни билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 11 февраль куни Эронда миллий байрам – Ислом инқилоби ғалабаси куни кенг нишонланди.
Президент Руҳоний байрам муносабати билан халқни кўчага чиқишга ва тантанани юқори кайфиятда нишонлашга кўрсатма берди.
Шу муносабат билан юз минглаб эронликлар Теҳрондаги Озодлик майдонига чиқишди.
Маълумот учун, Оятуллоҳ Ҳумайний Эронда 1979 йилнинг 11 февралида шоҳ тузумига қарши инқилоб қилиб, паҳлавийларнинг охирги вакилини тахтдан туширади ва мамлакатда ислом дини ғалаба қилганини маълум қилади.
Шундан бошлаб, 11 февраль санаси Эронда ҳар йили миллий байрам сифатида кенг нишонланадиган бўлди.
Бу йил Ислом инқилобининг 39 йиллиги кенг нишонланди.

Икром Раҳмон