...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия полициясига пора таклиф қилган ўзбекистонлик жавобгарликка тортилди


17:44, 22.08.2018 Олам
 3 078

52 ёшли Ўзбекистон фуқароси милиция ходимларига 10 минг рублдан ортиқ миқдорда пора бермоқчи бўлди.

Жорий йилнинг 16 август куни Россиянинг Саратов вилоятида 52 ёшли  Ўзбекистон фуқароси пора билан полиция ходимини сотиб олишга уринганликда айбланиб, қўлга олинди.
 
Бу воқеа “Саратов-Тошкент” йўналишидаги поездда рўй бергани ҳақида маълумотлар мавжуд.
 
Тергов материалларига қараганда, айбланувчи Россияга кириш ва у ерда қолиш тартибини бузган. Шу сабабдан полиция ходимлари томонидан баённома тузилаётган жойда 10 минг рублдан ортиқ миқдорда пора бермоқчи бўлган.
 
Полиция бу “ҳадя”ни рад этган. 20 август куни йўловчига нисбатан жиноий иш очилган. Ҳозирда Саратов вилоятининг Жанубий тергов бошқармаси бу иш бўйича тергов ишларини олиб бормоқда. 
Мафтуна Махмуджонова

Теглар:Саратов-Тошкент тергов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!