...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом университетининг талабаси жиноятга қўл урди


19:28, 14.12.2017 Жамият
 14 692

Асқар Нодиров эса ўз навбатида ҳарбий қисм посбонига фаол қаршилик кўрсатиб, ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

2017 йил 13 декабрь куни тахминан соат 18:00 да, 1991 йилда Наманган вилояти туғилган, Тошкент Ислом университетининг 4-босқич талабаси Асқар Нодиров Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Зафаробод қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали, Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистон Республикасига ноқонуний тарзда ўтиб кетишга ҳаракат қилган.

Хизмат вазифасини садоқат билан бажараётган ҳарбий қисм посбони Толиб Файзиев эса уни тўхтатиб, ундан ноқонуний ҳаракатни давом эттирмасликни талаб қилган.
Асқар Нодиров эса ўз навбатида ҳарбий қисм посбонига фаол қаршилик кўрсатиб, ўзи билан олиб юрган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган. Шунга қарамасдан чегара бузувчи Асқар Нодиров ушланиб, ҳарбий қисм ходимларига топширилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Асқар Нодировга нисбатан 25,223-моддаси 1-қисми(қонунга хилоф равишда чет элга чиқишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, Асқар Нодиров гумон қилинувчи тариқасида ушланган.

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, Асқар Нодиров қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлар содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари уни излашаётганлигидан хабар топиб, жавобгарликка тортилишдан бўйин товлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тарк этиб, қўшни Қозоғистон Республикасига ўтиб, яширинишни ўз олдига мақсад қилган.

Бироқ, ёнида фуқаролик паспорти бўлмаганлиги сабабли қонунга хилоф равишда давлат чегарасидан ўтиш қоидаларини бузиб, айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасидан Қозоғистонга ўтишга уринганлиги аниқланди.

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармасининг хабарига кўра, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Тергов жараёнида Асқар Нодиров муқаддам содир этган қонунга хилоф ҳатти-ҳаракатлари ҳамда ҳарбий қисм посбони Толиб Файзиевга қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказганлиги учун ҳам қонун олдида жавоб беради.
 
Жиноят процессуал кодекси талаби, яъни тергов сири сабабли воқеа тафсилотларидаги исмлар ўзгартирилган ва ҳар қандай ўхшашлик тасодифдир.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилоят ИИБ Тергов бошқармаси Чегарадан ноқонуний ўтиш Ҳарбий қисм посбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар