...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия Россияни тан олишга чақиряпти. Россия эса...


18:42, 25.05.2018 Олам
 8 584

Россия ҳукумати уриб туширилган MH17 учун жавоб бериши лозим.

Аввалроқ, Халқаро тергов гуруҳи Россияни Украина осмонида уриб туширилган самолёт ишида айбдор деб топгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон Россия Украина осмонида қулаган самолёт учун жавобгарликни ўзига олиб, терговга ёрдам бериши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
“Кремль жазосиз ҳаракатланишим мумкин деб ҳисобламоқда. Россия ҳукумати уриб туширилган MH17 учун жавоб бериши лозим. Россия чалғитувчи ёлғон маълумотлар билан тергов ишига халал бермаслиги керак. Россия Федерацияси БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2166 резолюцияси доирасидаги мажбуриятларини бажариши шарт. Акс ҳолда, бу БМТ резолюциясини бузиш бўлади”, дейди Жонсон.
 
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Нидерландия кўрсатган Малайзия самолётини уриб туширган ракета двигатели Украинага тегишли эканини айтмоқда.
 
Вазирлик Собиқ Иттифоқ парчалангунга қадар 20 дивизия “Бук” зенит-ракета комлекслари Украинага берилганини ва самолётни уриб туширган ракета серия рақами 1986 йил ишлаб чиқарилган ракеталарга тегишли эканини таъкидламоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Буюк Британия Халқаро тергов гуруҳи Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!