Улар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган.
Маълумотга кўра, “Суғдиёна” – “Металлург” ўйинида ишлаган Азиз Асимов ҳамда “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувини бошқариб борган Ильгиз Танташев Суперлига ҳамда Про-Лига ўйинларига қўйилмайди. Аниқланишича, улар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган.
Ҳар икки ўйин назоратчилари ҳакамлар ҳаракатини паст баҳолаган ҳамда ўйинлар видеоёзувини кўриб чиқишни сўраб Ҳакамлар қўмитасига мурожаат қилган. Натижада Асимов ҳамда Танташев номаълум муддатга сафдан чиқарилди. Айни вақтда қўмита Суперлиганинг қолган учрашувларини ҳам ўрганиб чиқмоқда.