Мусобақада, шуниндек, эл ардоғидаги санъаткорлар ҳам иштирок этди.
Мазкур футбол мусобақасида таниқли футбол фахрийлари қатнашди. Жумладан, ўзбек футболида ўзларининг ёрқин ўйинлари билан алоҳида из қолдирган ота-оғил футболчилар Биродар Абдураимов ва Азамат Абдураимов, ота-ўғил ҳакамлар Сайфиддин Эрматов ва Равшан Эрматов ёш чарм тўп усталарини ўзларининг тажрибалари билан баҳраманд этди.
Бундан ташқари, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун эл ардоғидаги санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Муяссар Бердиқулова ва Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтказилган ўсмирлар олимпиадаси рекордчи совриндори Гулбаҳор Файзиева иштирок этди.
Таниқли спортчилар ва санъаткорлар ёшлар билан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари борасида қимматли маслаҳатларни бердилар.