...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақаси ҳақиқий “Эл Класико”да ҳам бўлмаган...


13:14, 30.10.2018 Спорт
 5 024

Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионда илк марта “Оммавий Эл Класико” томошаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилдан дунёнинг энг кучли лигаларидан бири – Ла лига билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Ла лига билан имзоланган ҳамкорлик меморандумига асосан бир қатор лойиҳалар амалга оширила бошланди.
 
Жумладан, 28 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионда илк марта “Оммавий Эл Класико” томошаси бўлиб ўтди.
 
Футбол тарғиботини кучайтириш, ёшларни футболга қизиқишини орттириш, жаҳон футболи юлдузини ва Ла лига кубогини яқиндан томоша қилиш имконини яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Темур Кападзе бошчилигидаги “Реал Мадрид” ҳамда Луис Гарсия бошчилигидаги “Барселона” ўзаро кўргазмали ўйинда иштирок этдилар.
 
Шу куни “Барселона” сафида майдонга тушган Азамат Абдураимов ушбу тадбир ҳақида қуйидагича фикр билдириб ўтди:


 
- “Оммавий Эл Класико” томошаси ажойиб ўтди. Тадбирга жуда кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Чин маънодаги футбол байрами бўлди. Умид қиламанки, ишқибозларга биз футбол фахрийлари ўртасида ўтган кўргазмали учрашув ҳам маъқул келди. Жамоалар нақд 8 тадан гол уриб, дуранг қайд этишди.
 
Бунақаси ҳақиқий “Эл Класико”да ҳам бўлмаган ҳали. Қолаверса, Луис Гарсия билан бир жамоада ўйнаш жуда мароқли бўлди. У билан майдонда тез “тил топишиб” кетдик.
 
У ҳақиқий профессионал, ўз ишининг устаси. Стадиондаги атмосфера ҳам худди катта футбол шоуларидагидек бўлганини таъкидлай оламан. Сўнгра биринчи марта катта экранда футбол томоша қилдик. Барчаси ажойиб... ПФЛ ва Ла лиганинг келгуси лойиҳаларида омад тилайман, деди Абдураимов.

Теглар:Эл Класико Азамат Абдураимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!