...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азамат Абдураимов: “Чет элдаги легионерларга ишонмаслигимиз керак!”


17:16, 15.11.2017 Спорт
 4 115

Ўзбекистонда кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири Азамат Абдураимов ЎФФ амалга ошираётган ишларга ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, “Бунёдкор” футбол клуби ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Миржалол Қосимов ва ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Эндиликда яна бир кўзга кўринган футбол мутахассисларидан бири — Азамат Абдураимов, ЎФФ томонидан Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш, борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
“...Очиғини тан олиб айтиш керак, Олий Лига ўйинларига мухлислар ташрифи кутилганидек эмас. Бу эса ўз-ўзидан “ўзгартиришларни” талаб қилмоқда. Яъни ислоҳотлар қилиш пайти келди. Шунинг учун ҳам келаси йилдан Олий Лига клублари 12 та қолиши борасидаги қарорни тўғри деб ўйлайман.
 
Ниманидир ўзгартириш керак эди. Англия ёки Испания чемпионатларини кузата туриб, олдиндан қандай ҳисоб қайд этилиши мумкинлигини айта олмайсиз.
 
Биз ҳам чемпионатимизда шу каби рақобат кучли бўлишини ва ҳар бир турда муросасиз, қизиқарли ўйинлар кўп бўлишини истаймиз.
 
Тўғри, бундай ўзгариш биринчи марта бўлмоқда, лекин бу футбол ривожи учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Чунки энди Олий Лигада кучли жамоалар қолиб, рақобат кучаяди.
 
Ҳар ўйинда майдонда ҳақиқий кураш кечса, футболчи ҳам бунга мослашади. Шундан сўнг у терма жамоада ҳам ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олади.
 
Фақатгина чет элда тўп сураётган легионерлардан умид қилиб юравермаслик керак.
 
Ўзимизнинг чемпионатда ҳам шундай етакчиларни тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам бу формат ўзбек футболи фойдасига ишлайди, деб умид қиламан”, дейди Абдураимов.
 
Маълумот учун, Аъзамат Абдураимов 1994 йилги Осиё ўйинлари мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида олтин медалга эга чиққан. Бундан ташқари, 2012 йил Ўзбекистон Олимпия терма жамоасида мураббий вазифасида ишлаган.
 
Шунингдек, Азамат Абдураимов “ўзбек футболи оталаридан” бири Биродар Абдураимовнинг ўғли ҳисобланади. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Азамат Абдураимов ЎФФ ЎзПФЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!