...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олма-Отада фарзандларининг қотили бўлган ота-она устидан суд эшитуви бошланди


17:09, 15.11.2017 Олам
 5 277

Ўзбекистонлик Эмил Гилмутдинов ўз айбини тан олиб, буни пул етишмовчилиги сабаб амалга оширганлигини маълум қилган...

12 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган уйлардан биридаги музлатгичдан икки гўдакнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик. Энг даҳшатлиси, гўдакларнинг қотили ота-онаси эканлиги. Гўдакларнинг отаси ўзбекистонлик эканлиги эса бу хабарнинг катта шов-шувларга айланишига сабаб бўлди.
 
Маълумотларга кўра, болаларнинг отаси Эмил Гилмутдинов Тошкент шаҳрида ахборот технологиялари коллежини, сўнгра  институтнинг сиртқи бўлимини тамомлаган. Бироқ асосан официант бўлиб ишлаган.
 
Болаларнинг онаси эса Алла Волченко бўлиб, у 34 ёшда. У тўнғич фарзандини Олма-отада дунёга келтирган. Уларнинг кичик фарзандлари эса Тошкентда туғилган.
 
Воқеа жойидан олинган видеолавҳани ҳам эътиборингизга ҳавола этган эдик. Унда болаларни ўлмида айбланаётган ота-она ўз айбларига иқрор бўлишган ва қотиллик тафсилотларини сўзлаб беришган.
 
Жиноят ишлари бўйича Олма-ота судида мазкур қотиллик юзасидан илк йиғилишни ўтказди.
 
Эмил Гилмутдинов ўз айбини тан олиб, буни пул етишмовчилиги сабаб амалга оширганлигини маълум қилган.
 
Суриштирув вақтида Эмил Гилмутдинов ва Алла Волченко қонунан никоҳдан ўтмаганликлари аниқланди. Ҳар иккаласи ҳам аввал судланмаган.
 
Суд эшитуви яна давом этади... 
Дурдона Расулова 

Теглар:Олма-ота Қотиллик Гўдаклар ўлими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!