Кўкнори экилган қишлоқ хўжалик майдонлари рекорд даражага етди. 2017 йилги “ҳосил”...
Афғонистонда кўкнори экилган қишлоқ хўжалик ерлари рекорд даражага етди. БМТнинг Гиёҳвандлик моддалари ва у билан боғлик жиноят қарши курашиш бўйича қўмитанинг бугун Венада эълон қилган йиллик ҳисоботига кўра, жорий йилда Афғонистон ҳудудидаги 328 минг гектар ерда кўкнори етиштирилмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан 60 % га кўп, дейилади РИА ахборот агентлиги томонидан берилган хабарда.
“...1994 йилдан бери олиб борилаётган тизимли мониторинг бўйича кўкнори етиштириш 2014 йилдаги рекорддан 104 минг гектарга кўпроқ”, дейилади ҳужжатда.
Тадқиқотларга кўра, ўтган йил давомида кўкнори етиштирувчилари нафақат ўз фаолиятларини кенгайтирганлар, балки яна учта ҳудуд: Саманган, Ғазна ва Нуристонни босиб олганлар.
Шу тариқа, кўкнори ўсимлигининг майдонлари мамлакатнинг шимолий қисмларини деярли эгаллаб бўлди. Оқибатда бу ўсимликдан мамлакатнинг фақат 10 та ҳудуди ҳозирча ҳоли эканлиги таъкидланмоқда.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, 2017 йилда экин майдонларидан 9 минг тонна гиёҳванд модда “ҳосили” йиғиб олиниши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ўзининг ортидан минглаб муаммоларни келтириб чиқаради.

Нозимахон Абдураҳимова