Ёшлар терма жамоаси кейинги йил U-16 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.
Машҳур футболчи ва таниқли мутахассис Азамат Абдураимов яна мураббийлик фаолиятига қайтди.
2004 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат бўладиган янги ўсмирлар терма жамоасини айнан Азамат Абдураимов бошқаради. Бу ҳақда собиқ ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2019 йил U-16 Осиё чемпионати саралашида иштирок этади. Агар саралашдан муваффақиятли ўтилса 2020 йил Осиё чемпионати финал босқичида қатнашади.
Ушбу қитъа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борилса ўсмир футболчилар 2021 йил бўлиб ўтадиган U-17 Жаҳон чемпионатида иштирок этишади.

Акмалхон Эшонхонов