...
МЕНЮ
ONLINE TV

Равшан Эрматов жаҳон чемпионатида бошқа ишламайди


10:24, 05.07.2018 Спорт
 7 783

Эрматов Аргентина – Хорватия ва Испания – Марокаш ўйинларини бошқарди.

ФИФА жорий йилги жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини тақдим этди.
 
Унга кўра 17 ҳакамдан иборат рўйхатга россиялик Сергей Карасев ва ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов киритилмади. Бунинг сабаблари ҳозирча номаълум.
 
Демак, жаҳон чемпионатининг қолган ўйинида ишлайдиган ҳакамлар рўйхати қуйидагича: Алиризо Фағоний (Эрон), Наваф Абдулла Шукралла (Баҳрайн), Маланг Дьедиу (Сенегал), Женни Сиказве (Замбия), Марк Гейгер (США), Жейр Марруфо (США), Сесар Артуро Рамос (Мексика), Андрес Кунья (Уругвай), Нестор Питана (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия), Мэттью Конжер (Янги Зеландия), Жюнейт Чакир (Турция), Бьорн Куйперс (Голландия), Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания), Милорад Мажич (Сербия), Жанлука Рокки (Италия), Дамир Скомина (Словения).
 
Маълумот ўрнида, Равшан Эрматов Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) ўйинларини бошқарди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Эрматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!