...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директорига ўринбосар тайинланди


10:10, 05.07.2018 Жамият
 1 898

Янги ўринбосарни тайинлаш жараёнида бир қатор мутассадилар иштирок этди.

Кеча, 4 июль куни Дониёр Отажонов Юсуфбоевич “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директор ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда мазкур марказ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумот ўрнида, Дониёр Отажонов шу кунга қадар Ахборот технологияри ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
 
Янги ўринбосарни тайинлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Умаров Олимжон Муҳамаджонович, “Электрон ҳукумат” маркази директори Раҳматуллаев Зафар Махамаджанович, директорнинг биринчи ўринбосари Расулов Мурод Маҳмуджанович ва директор ўринбосари Орипжонов Файзулла Абдуллаевич ҳамда марказ ходимлари иштирок этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дониёр Отажонов Юсуфбоевич Электрон ҳукумат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар