Мазкур боғдаги аттракционлар ва бинолар 1 октябрга қадар бузилади. Боғ эса душанба кунидан ёпилади.
Лойиҳага 60 миллион доллар миқдорда инвестиция киритилган.
Боғ майдони кўл билан бирга 20,79 гектарни ташкил қилади. Лойиҳага кўра, реконструкция қилинган ва замонавийлаштирилган янги боғ кунига 10 минг ташриф буюрувчига хизмат кўрсатади.
Маълумотларга кўра, душанба кунидан Ўзбекистон Миллий боғи ёпилади. 1 октярбга қадар боғ ҳудудидаги бинолар бузилади, аттракционлар олиб ташланади.
1 ноябрда эса боғнинг шу ҳудуди узоқ муддатли ижара учун инвесторга топширилади. Ижара муддати лойиҳа топширилгандан сўнг 49 йилни ташкил қилади. Янгича боғ эса 2021 йил 1 январгача тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Янги боғда амфитеатр, рангли фаввора, велосипед йўлакчачи учун махсус ҳудуд, аттракционлар ва оилавий дам олиш учун бошқа турли кўнгилочар объектлар очилиши кутилмоқда.