...
МЕНЮ
ONLINE TV

Болалар оромгоҳида ёнғин: 3 нафар бола ҳалок бўлди


08:45, 16.09.2017 Олам
 3 654

Ёнган бино ичида эса 42 нафар дам олишга келган болалар бўлган.

16 сентябрга ўтар кечаси Украинанинг Одесса вилоятидаги болалар оромгоҳида йирик ёнғин юзага келди. “Виктория” номли болалар оромгоҳида рўй берган ёнғин сабаб 3 нафар бола ҳаётдан кўз юмди...
 
Маълумотларга қараганда, ёнғин вақтида оромгоҳда 150 нафар бола бўлган. Ёнган бино ичида эса 42 нафар дам олишга келган болалар бўлган.
 
Бир неча бола олов сабаб турли куйиш жароҳатларини олиб, шифохонага жойлаштирилган.
 
Ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Бир неча болалар симларда чақнаш келиб чиққанини кўрганликларини маълум қилишган.
 
Айни вақтда олов бартараф этилган. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари юзасидан йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, воқеа сабабларини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Украина Одесса Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!