Экспертларнинг хулосаларига кўра, қўлбола ускуна тўлиқ қувватда ишга тушмаган.
Кеча, 15 сентябрь куни Лондоннинг “Persons Green” метро станциясида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа теракт деб баҳоланиб, ҳодиса 22 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлди.
Лондон полицияси терактдан сўнг пичоқ кўтариб юрган кишини қўлга олди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар бермоқда.
Қўлга олинган эркак пичоқни “шахсий ҳимоя” учун олиб юрганлигини айтган. У ноқонуний равишда қурол олиб юргани учун полиция бўлинмасига олиб кетилган.
Сўнгги хабарларга қараганда, Лондондаги метро станциясида содир бўлган портлаш оқибатида жароҳатланган сони 29 нафарга етган. Мутахассислар қўлбола ускуна тўлиқ қувватда ишга тушмаганлигини маълум қилишди.