...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Dreamliner самолёти илк бор Ригага парвоз қилди


12:08, 12.01.2017 Технология
 2 597

Boeing-787 Dreamliner Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйлаб илк парвозни амалга оширди.

Ўтган йилнинг август ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга Boeing-787 Dreamliner самолёти келитирилган эди. Ноябрь ойида эса бундай самолётлар сонига яна биттага ортди.
 
Мазкур самолёт Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйлаб илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
 
Латвия оммавий ахборот воситалари “Бу воқеа Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётганининг тасдиғи бўлди”, дея тавсифлашмоқда.
 
Ушбу мавзуга бағишланган хабарларда “Орзу лайнери” энг замонавий двигатель билан жиҳозлангани, кам шовқин чиқариши ва минимал даражада ёқилғи сарф қилиши билан бошқаларидан ажралиб туриши алоҳида таъкидланади.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида мазкур замонавий ҳаво кемасига хизмат кўрсатадиган тегишли инфратузилма тайёрланган, 2 учувчи-инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат янги жамоа шакллантирилган. Бугунги кунда “Uzbekistan Airways Technics” корхонасида 64 нафар мутахассис, жумладан, 6 нафар инструктор мавжуд. Улар инженер-техник ходимларни тайёрлашади.”, дейилади Латвия оммавий ахборот воситаларида.
 

Теглар:Boeing-787 Dreamliner Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!