14 январь – Ватан ҳимоячилари куни олдидан республикамизнинг турли ҳудудларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Билим юрти бошлиғи Ф.Ортиқов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Абдураҳимова ва бошқалар иштирок этиб, билим юртининг бир қатор ҳарбий хизматчиларига, Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига давлатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишдек масъулиятли ва фидокорона хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишонлари топширилди.