...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик йигитни метро поезди тагига итариб юборган қотил Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди


11:32, 12.01.2017 Олам
 7 188

Қотил ҳам худди марҳум каби 22 ёшда бўлган. Унга нисбатан тегишли моддаларга асосан жиноят иши очилди

Аввалроқ, 10 январь куни Санкт-Петербургдаги метронинг оловранг йўналишдаги рельсига ўзбекистонлик 22 ёшли фуқаро тушиб кетиб, вафот этгани, кейинроқ, фуқаро рельсга атайин итариб юборилгани, айбдор шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 12 январь куни муттасил равишда давом этган тергов- суришитирув ишлари мобайнида қотилликни содир этган шахс 22 ёшли Қирғизистон фуқароси экани аниқланди. Бу ҳақда “Kyrgyztimes.kg” хабар қилмоқда.
 
Воқеа содир бўлган пайтда метрополитен раҳбарияти ҳам ўзбекистонлик фуқаронинг қай тарзда метро рельсига тушиб кетгани ҳақида бирор маълумот бера олишмаган эди.
 
Орадан бироз вақт ўтиб, марҳумнинг метро бекатида таниши билан жанжаллашиб қолгани, шундан сўнг, ҳамроҳи уни жаҳл устида рельс устига итариб юборгани аён бўлди. Бу метрога ўрнатилган видеокамера ёзувларида ўз аксини топган. Метро поезди тўхташга улгурмаган ва фуқаро вафот этган.
 
Метрополитен расмий сайти берган маълумотга кўра, қотил ўша куниёқ қўлга олиниб, шахси ва миллатини аниқлаш ишлари бошланганди. Аниқланган маълумотларга асосланган ҳолда Тергов қўмитаси Қирғистон фуқаросига нисбатан РФ ЖКнинг 105-моддаси (қотиллик)га асосан жиноят иши очди. 
Умида Якубова

Теглар:Санкт-Петербург Метрополитен Рельс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!