Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 4 та асари энг кўп сотилган китоблар рейтингида етакчилик қилди.
Маълумотларга кўра, “Жамоат-сиёсат адабиётлари” йўналишида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асари етакчилик қилган. Бу йўналишдаги китоблар рейтингининг бешталигидан Ислом Каримовнинг яна 3 та асари ҳам жой олди.
Маънавий-маърифий адабиётлар йўналишида Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар” ва “Одамийлик мулки” номли асарлари етакчилик қилди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” асари ҳам энг кўп сотилган китоблар рўйхатидан ўрин олди.
Бадиий адабиёт йўналишида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов, Марсель Брион ва Чингиз Айтматов асарлари харидоргир бўлган.
Болалар адабиёти йўналишида эса Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, Жонатан Свифт ва Ғафур Ғулом асарлари етакчилик қилди.