...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент ташаббуси билан Комилжон Алламжонов раҳбарлигида китоб-альбом нашр этилди


20:04, 20.11.2018 Жамият
 8 443

Китоб-альбом мақом санъатига бағишланган бўлиб, у 50 га яқин мутахассислар томонидан яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида “Мақом” номли китоб-альбом нашр этилди. 
 
QALAMPIR.UZ’га кўра, ушбу китоб-альбом ижодий жамоасига Президентнинг собиқ Матбуот котиби Комилжон Алламжонов раҳбарлик қилган.
 
Ўзбек халқининг ноёб мусиқий меросини асраб-авайлаш ва келгуси авлодга безавол етказишга хизмат қилувчи ушбу нашр қадимги мутафаккирлар, аллома ва шоирларнинг мақом санъатига бағишланган рисолаларига оид бўлимларни ўз ичига олган.








 
Китобда мазкур санъатнинг фалсафаси, Форобий, Ибн Сино,  Мароғий, Кавкабий каби алломалар асарлари, турли мақом йўллари, жумладан, Бухоро Шашмақоми, Хоразм Олти ярим мақоми ва Дутор мақоми, Фарғона-Тошкент мақоми тарихига алоҳида эътибор қаратилган. “Танбур чизғилари” деб номланган миллий нота ёзувининг кашф этилиши ҳамда унинг воситасида Олти ярим мақом, Дутор мақомларининг ноталаштирилиши, шу билан бирга, ўтган аср бошларида мақомнинг илк бора перфокарталарга муҳрланиши ёритилган. Шунингдек, мақом ижрочилигида кенг қўлланиладиган созларни ясашнинг ўзига хос хусусиятлари ва технологияси баён этилиб, машҳур усталарнинг номлари келтирилган.
 
Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари маданий тараққиётида мақомнинг тутган ўрни ва мактабларини акс эттирувчи бетакрор, кенг кўламли фотокомпозициялар билан безалган нашрда мазкур йўналишдаги санъатнинг сўнгги юз йиллик тарихига оид нодир фотосуратлар ҳам ўрин олган.










 
Китоб-альбомга “Шашмақом. Олтин бисот” номли мультимедиа тўплами илова қилинган бўлиб, ушбу аудиоколлекция академик Юнус Ражабий бошчилигида ташкил этилган “Мақом” ансамбли томонидан 1959-1963 йиллари ижро этилган ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Олтин фондида сақланиб келмоқда. 
 
Китоб-альбомни нашрга тайёрлашда 50га яқин мутахассислар фаолият олиб борган. 







Теглар:Китоб-альбом Комилжон Алламжонов Мақом санъати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар