...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳақиқат бор! Мактабда қоровул ва фаррош бўлиб ишлаётган ота-онанинг қизи Spark ютди


15:58, 21.12.2018 Жамият
 12 813

Улар беш фарзанднинг ота-онаси. Тўнғичлари Маҳлиё Ўроқова эса нафақат туман ёки вилоятда, балки Республикада ота-онасига раҳмат эшиттирди.

Икки йилдирки,  Ўзбекистонда “Ёш китобхон” республика танлови ўтказилиб, унда ғолиб бўлганларга Президент совғаси – Spark автомобили топшириб келинмоқда.
 
Бу йил танловда Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ғолиб деб топилди ва Президент совғаси – Spark автомобилини қўлга киритди.
 
Ғолиб қизалоқнинг отаси Тоштемир Гадоев Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактабида қоровул, онаси Анора Қулбоева шу мактабда фаррош бўлиб ишлаб келмоқда. Кеча, 20 декабрь куни “Zamon” ахборот дастурида ушбу оила ҳақидаги лавҳа намойиш этилди.
 
Тоштемир ака ва Анора опанинг ҳалол меҳнатлари бугун ўз самарасини кўрсатмоқда. Улар беш фарзанднинг ота-онаси. Тўнғичлари Маҳлиё Ўроқова эса нафақат туман ёки вилоятда, балки Республикада ота-онасига раҳмат эшиттирди.
 
“Ёшлигимизда ОТМда ўқиш қалбимизда орзулигича қолиб кетган. Шу боис фарзандларимизга билим – бахт калити эканини доимо тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Мен бахтли онаман, фарзандим шундай ютуқларга эришганидан жудаям хурсандман”, дейди Анора Қулбоева.
 

Теглар:Пахтачи Самарқанд Ёш китобхон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар