...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лазиз Тангриев Юрген Босс билан учрашди


20:33, 15.10.2018 Жамият
 2 213

Кўргазма директори Ўзбекистон маънавий-маърифий салоҳияти ҳақида ижобий фикр билдирган.

Аввалроқ, “Frankfurter Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Frankfurter Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори, делегация раҳбари Лазиз Тангриев кўргазма президенти Юрген Босс билан учрашди.
 
Учрашувда Ўзбекистондаги нашриёт-матбаа корхоналарига инвестиция жалб этиш, маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, ҳамкорликда турли кўргазмалар ташкил этиш ва 2019 йилда Норвегия давлати фахрий меҳмон мақомида қатнашадиган бўлса, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг мазкур кўргазмада иштирок этиш масалалари муҳокама этилган.
 
Қувонарли жиҳати, Франкфурт халқаро китоб кўргазмаси президенти ва вице-президенти Ўзбекистон маънавий-маърифий салоҳияти ҳақида ижобий таассуротга эга. Улар 2019 йил апрел-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, нашриёт-матбаа корхоналари фаолияти билан танишиш истагини билдирган.
 
Маълумот учун айтиш керакки, “Frankfurter Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси дунёдаги китоб кўргазмалари ичида энг қадимийси ва энг йириги ҳисобланади.
 
Етмиш йилдан буён ҳар йили октябрь ойида ўтказиб келинаётган мазкур нуфузли анжуман шуниси билан аҳамиятлики, унда 100 дан ортиқ давлатлардан келган нашриёт-матбаа корхоналари, агентликлар вакиллари иштирок этади. Шу пайтгача кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этаётган нашриётлар сони карийб 10 мингга етди.
 
Бу йилги кўргазма 275 мингдан зиёд китобсеварларни қамраб олди. Кўргазманинг умумий майдони 20 гектардан кўпроқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия Китоб кўргазма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар