...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Infolib Uzbekistan” ҳафталигига старт берилди


20:42, 15.10.2018 Жамият
 2 654

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги еттинчи бор ўтказиляпти.

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида жорий йилнинг 15-20 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Infolib Uzbekistan” VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди.
 
Мазкур ҳафталикини ўтказишдан асосий мақсад – ахборот-кутубхона фойдаланувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ҳамда кутубхона соҳасида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш, ёшларда мутолаага бўлган меҳрни ошириш, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни ташкил этишда кутубхоначилар ўртасида тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни ҳудудларга бориб жорий этишдан иборатдир.
 
Етти йилдан буён ўтказиб келинаётган “INFOLIB” Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигининг мавқеи ва аҳамияти ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ушбу ҳафталик доирасида 40 дан зиёд турли мавзулардаги тадбирлар, семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар, тақдимотлар, маҳорат дарслари, кўргазмалар, кўрик-танловлар, акциялар  ўтказилиши режалаштирилган.
 
Айтиб ўтиш керакки, мазкур ҳафталик Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” 2017 йил 13 сентябрдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Китоб Кўргазма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар