...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Frankfurter Buchmesse” халқаро кўргазмасида Ўзбекистондан кимлар иштирок этди?


20:29, 15.10.2018 Жамият
 1 877

Ўзбекистон делегациясига ЎзМАА Бош директори бошчилик қилган.

Жорий йил 10 октябрь куни Германия Федератив Республикасининг Франкфурт шаҳрида анъанавий “Frankfurter Buchmesse” халқаро китоб кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ГФР президенти Штайнмайр, дипломатик корпус вакиллари, элчилар, шунингдек, кўплаб хорижий давлатлардан ташриф буюрган ношир ва матбаачилар иштирокида бўлиб ўтди.
 
Мазкур йирик маърифий фестивалда Ўзбекистонда фаолият юритаётган етакчи нашриёт-матбаа корхоналаридан таркиб топган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошчилигидаги делегация ноширлар ҳамда матбаачилар эришган ютуқлари акс этган тақдимотлар билан қатнашган.
 
  • Кўргазмада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон”, “Ўқитувчи”, Ғафур Ғулом, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйлари, “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси, “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази, “Маънавият” нашриёт-матбаа уйининг 500 га яқин Ўзбекистоннинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари акс эттирилган китоб-альбомлар, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти ва бадиий асарлари намойиш этилаётир, - деган ЎзМАА Бош директори, Ўзбекистон делегацияси раҳбари Лазиз Тангриев.
 
“Ўзбекистон” миллий павильонида мамлакат тарихи ва бугуни, ўзбек миллий урф-одат ҳамда анъаналари акс этган намуналар келтирилган. Ҳунармандлар томонидан тайёрланган бежирим буюмлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотган.
 
Ўзбекистон делегацияси вакиллари кўргазмада самарали иштирок этмоқда. Хусусан, ўзбек ноширлари Россиянинг “Фламинго”, Польшанинг “Book institute”, Эроннинг “Shahrestan”, Бельгиянинг “Caramel”, Буюк Британиянинг “Account executive”, “Sweet Cherry Publishing”, Австриянинг “TBC global”, Қатарнинг “Lusail” сингари ўнлаб нашриётлар билан китоб маҳсулотларини чоп этиш юзасидан муаллифлик ҳуқуқини сотиш, сотиб олиш ва таржима қилиш бўйича қатор келишувларга эришган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Китоб Кўргазма Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар