Шунингдек, Миллий авиакомпания Рига орқали АҚШга ҳафтасига бир марталик қатновларни сақлаб қолади.
Boeing 787 Dreamliner самолётларининг Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида эксплуатация қилиниши МАК йўловчиларига юқори даражадаги қулайликда Ригага 20-30 дақиқа, Нью-Йоркка эса бир соат олдин етиб бориш имконини беради, дейилади МАК Ахборот хизмати хабарида.
246 та (шулардан 24 та бизнес ва 222 та эконом класс) ўриндиққа мўлжалланган Boeing 787 Dreamliner салони дизайнига мутлақ янгича ёндашув йўловчиларига узоқ парвоз давомида барча қулайликларни яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун алоҳида мониторлар, ҳавони намлантирувчи махсус ускуна, янги саҳн қопламалар, ёритиш ва шовқин ўтказмайдиган тизимлар йўловчиларнинг парвозларини мароқли ўтказишига имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, шу йилнинг 27 июлида Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси тарихда илк бор “орзу лайнерида” Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри узлуксиз парвозни бажаради. Шунингдек, Миллий авиакомпания Рига орқали АҚШга ҳафтасига бир марталик қатновларни сақлаб қолади.