...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркка амалга ошириладиган илк парвоз куни аниқ бўлди


12:11, 27.04.2017 Жамият
 2 476

Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Mиллий авиакомпанияси тарихида биринчи марта Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейс амалга оширилади.

Жорий йилнинг 8 май куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Тошкент йўналиши бўйича Boeing 787 Dreamliner самолётида биринчи бор парвозни амалга оширади. 27 июль куни эса Миллий авиакомпания тарихида биринчи марта Тошкентдан Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейсни амалга оширади.
 
Boeing 787 Dreamliner самолётининг Тошкент–Рига–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида эксплуатация қилиниши Ригага 20−30 дақиқа, Нью-Йоркка эса бир соат эртароқ етиб олиш имкониятини беради.
 
Тошкентдан Нью-Йорккача 12 соатда, Тошкентга қайтиш эса 11 соатда амалга оширилади. Шу билан бирга, Миллий авиакомпания ҳафтасига бир маротаба Рига орқали Америка Қўшма Штатларига парвоз амалга оширишни режалаштирган.
 
Маълумот ўрнида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Boeing 787 Dreamliner ўтган йилнинг сентябрь ойида ўз парвозини амалга оширишни бошлаган эди. Бугунга қадар, Дубай, Деҳли, Амрицар, Истанбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, Куала-Лумпур ва Сингапур каби мамлакатларга парвозни амалга оширди.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Boeing 787 Dreamliner Тошкент-Рига- Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

To'lqin Akhmedov
10:43 28.04.2017

"O'zbekiston xavo yo'llari"ning xalqaro yo'nalishdagi reyslari to'g'ri tanlangan. Dunyoning o'dan ortiq davlatlariga hizmat safarida bo'lganman. Milliy aviakompaniyaning mijozlarga ko'satayotgan xizmatlar sifatini yuqori baholayman. Bu bilan faxrlanaman.... Kompaniyaning ishlarida muvaffaqiyatlar tilayman.....



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар