...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентга иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти келтирилди


13:11, 05.11.2016 Жамият
 3 656

2016 йил 31 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси биринчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилган эди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 5 ноябрь куни иккинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини қабул қилди.
 
Самолёт Сиэтлдан Тошкентгача 12 соатлик тўхтовсиз парвозни амалга оширган. Самолёт ўз бортига 246 йўловчини сиғдира олади. Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Ўзбекистондан АҚШ ва Канада, Узоқ шарқ, Осиё, Африка ва Австралия аэропортларига парвозни амалга ошириши мумкин.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ўзининг биринчи Boeing 787-8 Dreamliner самолётини жорий йил 31 август куни қабул қилган эди. Шу вақтгача самолёт мамлакатимизнинг бир неча шаҳарлари, хусусан, Бухоро, Урганч, Навоий ва Нукусда бўлиб, халқаро йўналишларда парвоз қилишга ҳам улгурди. Самолёт Деҳли, Дубай, Тел-Авив, Олма-ота аэропортларига парвоз қилган.
 
Бу турдаги самолётдан фойдаланиш учун мамлакатимизда икки нафар инструктор ва 18 нафар учувчидан иборат махсус гуруҳ тузилган.
 
Boeing 787-8 Dreamliner самолётининг ёқилғи самарадордиги аввалги Boeing-767 билан таққосланганда 10 фоизга устунлик қилади. Тезлик жиҳатдан ҳам муайян тафовут мавжуд. Масалан, Тошкентдан Москвагача парвоз вақти 10 дақиқага, Лондон ва Парижга эса 20-30 дақиқага қисқарган.
Дурдона Расулова

Теглар:Boeing-787 Dreamliner Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар