...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди


12:25, 09.01.2017 Жамият
 2 298

Айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолётлар бор.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner русумли самолёт сотиб олишни режалаштирган. Американинг Boeing компанияси ўзининг расмий сайтида 2016 йилда мазкур турдаги самолётларга берилган буюртмалар ҳақидаги маълумотларни чоп этди.
 
Улар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам бор. Хабарда буюртманинг молиявий қиймати ҳақида маълумот келтирилмаган.
 
Айтиш керакки, айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолёт бор. “Орзулар кемаси” дея эътироф этилувчи самолётлар ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида қабул қилиб олинган.
 
Вoeing-787 самолётлари шу вақтгача Тошкентдан Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олма-ота, Москва ва Рига шаҳарларига парвоз қилишга улгурди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Вoeing-787 Dreamliner Самолёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар