...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёевга янги матбуот котиби тайинланди


16:17, 02.12.2017 Жамият
 5 264

Комил Алламжонов “Давр” информацион дастурида муҳаррир сифатида фаолият олиб борган.

Кўрдик, эшитдик, гапирамиз! Ҳафта охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида яна бир ўзгариш рўй берди. Кеча, 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган.

Унга кўра, Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Комил Алламжонов ўзининг журналистик фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастурида муҳаррир сифатида бошлаган. Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлади. Фаолияти давомида кўплаб лойиҳаларга бош-қош бўлган Алламжоновнинг кейинги йиллардаги фаолияти “Миллий” телеканали билан боғланди. Алламжонов телеканал муассиси сифатида кўрилади.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Матбуот котиб Комил Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар