...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Матбуот котиби Мирзиёев нега Самарқандга ташриф буюрганини маълум қилди


12:04, 17.03.2018 Жамият
 8 127

Одатда, Президент Республика бўйлаб амалга оширадиган ишчи ташрифини олдиндан маълум қилмайди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Одатда, Президент Республика бўйлаб амалга оширадиган ишчи ташрифини олдиндан маълум қилмайди. Бу сафар Президент Матбуот котиби Комил Алламжонов ушбу ташрифга изоҳ берди:
 
“Ҳар бир детални ўрганинг, ҳар бир топшириқ бажарилишини назорат қилинг, бу Шавкат Мирзиёевнинг иш услубидир. Ўтган йили Президент мамлакатнинг барча вилоятларига бориб, вужудга келиши мумкин бўлган янги имкониятлар бўйича топшириқлар берди. Бу йил эса у киши топшириқларнинг бажарилишини текширади”.
 
Комил Алламжонов Президентнинг бу борадаги қуйидаги гапларини ҳам келтириб ўтади:
 
“Нима учун мен ҳамма вилоятга бориб, барча вазифаларни шахсан назорат қиламан? Чунки биз иқтисодимизни яхшилашимиз, одамларнинг бажараётган ишларига ишончини ошириб, оилаларига келадиган даромад манбаини яратишимиз керак”.
 
Матбуот котибининг маълум қилишича, Президент ташрифнинг биринчи кунини,асосан, туманларда ўтказиб, кечқурун вилоят фаоллари ва ваколатли раҳбарлар билан умумий йиғилиш ўтказади. 
Икром Раҳмон

Теглар:Шавкат Мирзиёев Комил Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар