...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ҳар бир вилоятнинг ўз футбол академияси бўлади


11:56, 17.03.2018 Спорт
 2 031

Фармон билан 2018 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Хабар қилинганидек, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Фармон билан 2018 – 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури тасдиқланди.


 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини танқидий ўрганиш вазифаси қўйилди.
 
Мазкур ўрганиш натижалари асосида давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари тугатилиб, уларнинг ўрнида 14 та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилинади.
Фирдавс БЕК 

Теглар:Футбол академия фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!