...
МЕНЮ
ONLINE TV

70 ёшли Хиллари Клинтон шифохонага тушди


11:47, 17.03.2018 Олам
 3 148

Клинтон компютер томографиясидан ўтказилиб, шифохонага ётқизилган.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби ва президентлик сайловида Трампга имкониятни бой берган Хиллари Клинтон Ҳиндистонга сафари давомида билаги шикастланиб, шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақида РИА Новости хабар қилмоқда.
 
“Goyal Hospital” хусусий клиникаси ходимининг айтишича, 70 ёшли сиёсатчига Рожастон штатининг Жодхпур шаҳрида тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
Врачлар берган маълумотга кўра, Клинтон Умайд-Бхаван қароргоҳидаги дунёдаги энг йирик меҳмонхоналардан бирининг ваннахонасида тойиб кетиб қўлини шикастлаб олган.


 
“Биз компютер томографиясини ўтказдик ва рентгенда билак суяги ёрилганини аниқладик. Беморга бир неча кун давомида дам олиш тавсия этилди. Шунингдек эластик бинтдан фойдаланишни маслаҳат бердик”, дея маълумот берган исми сир қолишини хоҳлаган тиббий ходим. 
Икром Раҳмон

Теглар:Хиллари Клинтон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!