...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оддий печкачи депутатдан тортиб Президент Матбуот котибининг эътиборига тушди


20:43, 11.04.2018 Жамият
 7 490

Дима Қаюм кутубхонасининг кўчирилиши тўғрисида огоҳлантириш хати депутат этиборини тортди.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Facebook’да Дима Қаюм никли фойдаланувчининг Фарғона вилояти Риштон туманида тадбиркор сифатида “Халқ кутубхонаси” ташкил қилиб, фаолият бошлагани ва ўз фаолиятига оид хабарларни ўқувчиларга улашиши кўпчиликка маълум.

Яқинда Дилшод Болтабоев (Дима Қаюм) ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тадбиркор томонидан бозор ҳудудида қурилган кутубхонага тегишли хат келганини маълум қилди.

Унга кўра, Риштон туман “Дехқон бозори” МЧЖ 10 кун муддатда ушбу кутубхонани бу ердан кўчириш юзасидан тадбиркорга огоҳлантириш хати юборган.

Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Риштон тумани депутати бўлган Шоҳруҳ Ўктамов мазкур масалани тўлиқроқ ўрганиш ва ижобий ечим топиш мақсадида Риштон туман “Дехқон бозори” МЧЖга депутутлик сўрови юборди. 



Депутатлик сўровида Шоҳруҳ Ўктамов кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши ва хайрия маблағлари билан бапро бўлган кутубхонани кўчириш муддатини мутасаддилардан узайтиришни сўраган.

Шунингдек, депутат Риштон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масалини олиб чиқишини билдирган.

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжонҳ Алламжонов Дима Қаюм ва унинг тадбиркорлик фаолиятига ўз муносабатини билдириб ўтди.

Жумладан, Алламжонов ўзининг Facebook’даги саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: 

“Эслатиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев китобхонлик маданиятини ошириш зарурати ҳақида ўз нутқларида кўп бор таъкидлади. 

Китоб маҳсулотлари нашр этиш тизимини ривожлантириш ва китоб мутолаасини тарғиб қилиш бўйича махсус комиссия ҳам тузилган эди. 

Халқ, жамият қўллаб-қувватламаса, давлатимизнинг бу ташаббуслари тўла амалга ошмаган бўларди. Шу жиҳатдан, Дилшод Болтабоевнинг тажрибаси ва амалий ишлари эътиборга лойиқ. 

Орамизда Дима Каюмдек инсонлар борлигидан хурсандман. Унинг бошлаган ишларида омад тилайман ва Халқ кутубхоналари бутун мамлакатимиз бўйлаб ташкил этилади, деб умид қиламан”.

Риштондаги “Халқ кутубхонаси” фаолияти депутат ва Президент Матбуот котиби томонидан эътироф этилгани диққатга сазовор.

Ушбу муносабатларнинг бозор раҳбарияти томонидан қанчалик эътиборга олиниши ва тегишли ечим топишини, вақт кўрсатади. Ва биз, албатта, бу мавзуга қайтамиз!
Икром Раҳмон
 

Теглар:Дима Қаюм кутубхона бозор Комил Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар