Россия расмий вакили АҚШнинг ҳаракатларни Суриядаги кимёвий ҳужум “излари”ни йўқ қилиш учун чора, деб баҳоламоқда.
Президент Трампнинг огоҳлантиришига Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebook’даги саҳифасида жавоб қайтарди.
“Ақилли ракеталар бир неча йилдан бери халқаро террорчиларга қарши курашаётган мамлакат ҳукуматига эмас, террорчилар тарафига учиши керак”, деб ёзади Захарова.
Шунингдек, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти мутасаддилари “ақилли” ракеталар кимёвий қурол изларини йўқ қилиши мумкинлигини таъкидлаган.
Россия расмий вакили АҚШнинг ҳаракатларни Суриядаги кимёвий ҳужум “излари”ни йўқ қилиш учун чора, деб баҳоламоқда.