...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанддаги фожиа юзасидан Президент Матбуот котиби изоҳ берди


14:17, 17.03.2018 Жамият
 9 567

Президент Матбуот котиби Комил Алламжонов мазкур фожиа юзасидан фикр билдирган Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг саволига жавоб берган.

Жорий йилнинг 14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Халқ таълими муассасаларидаги мутасаддилар томонидан кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Енекеевани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетгани, ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб боришларига қарамай жони узилгани ҳақида ижтимоий тармоқлар ва бир қатор ОАВлар маълум қилган эди.
 
Президент Матбуот котиби Комил Алламжонов мазкур фожиа юзасидан  Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчисининг берган саволига қуйидагича изоҳ берган:
 
“Савол: Ҳокимлар Президент келишидан сал олдин, асосан, ўқитувчиларни катта ва кичик йўл ёқаларига чиқариб тозалаш ишларига “мажбурлайдилар”. Шу тўғрими? Ёки бу кичкина масала ҳисобланадими? Бир неча кун олдин Самарқанднинг катта кўчасини тозалаётган вақтда 23 ёшли ўқитувчи машина уриб кетиши оқибатида вафот этган. Умуман, шу каби “ҳокимларга хос” анъана қачон тугатилади?
 
Жавоб: Бўлиб ўтган ҳодиса, албатта, жуда ачинарли. Фожиага олиб келган сабаблар ҳозир ўрганилмоқда. Натижасига кўра тегишли чоралар белгиланади. Ўз номимдан марҳуманинг оиласи ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этаман.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрганини хабар қилган эдик. 
Икром Раҳмон

Теглар:Комил Алламжонов Шавкат Мирзиёев Диана Енекеева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар