...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент матбуот хизматининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди


17:48, 06.01.2018 Жамият
 6 101

Асаджон Хўжаев 2012 йилдан 2017 йилгача эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида директорлик қилган.

Аввалроқ, август ойи охирида Ўзбекистон Респубикаси Президенти матбуот котиби лавозимида ишлаган Асаджон Хўжаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Орадан 4 ой ўтиб, Асаджон Хўжаевнинг янги лавозимга тайинлангани маълум қилинди. Хабарларга кўра, Асаджон Хўжаев Ўзбекистон Респуликасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
 
Маълумот учун, Асаджон Хўжаев Тошкент электротехника алоқа институтини тугатган. 2001 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги давлат қурилиш академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича Асаджон Хўжаев электр алоқаси бўйича муҳандис, иқтисодиёт магистранти.
 
Хўжаев 1995-2001 йилларда Алоқа вазирлигида, Почта ва телекоммуникация агентлигининг марказий аппаратида ишлаган. “Ўзбекистон почтаси” давлат акционерлик компанияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, “Узинфоком” Компьютер ва информацион технологияларни ривожлантириш маркази директорининг биринчи ўринбосари лавозимларини эгаллаган.
 
2011 йилдан 2012 йилгача Интеллектуал мулк агентлигини бошқарган. 2012 йилдан 2017 йилгача эса Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида директорлик қилган.
 
4 фарзанднинг отаси бўлган Асаджон Хўжаев 2017 йилнинг март ойидан август ойигача Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Асаджон Хўжаев Президент матбуот котиби Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар