...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нима учун Саакашвили Грузияга экстрадиция қилинмаяпти?


17:37, 06.01.2018 Олам
 3 606

Грузияда суд ҳукмининг қонуний кучга кириши уни экстрадиция қилиш учун қўшимча омил бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Грузияда собиқ президент Михаил Саакашвилининг устидан суд ҳукми чиқарилгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Айни кунларда, Михаил Саакашвилининг Украинадан Грузияга экстрадиция қилинмаётгани кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.
 
Украина президентининг жамоатчилик асосида маслаҳатчиси, сиёсатшунос Олег Медведев “Бешинчи канал” телеканалига берган интервьюсида, Петр Порошенконинг “юксак инсонпарварлиги” туфайлигина, Михаил Саакашвили Грузияга экстрадиция қилинмаётганини таъкидлаган.
 
Унинг сўзларига кўра, уни Грузияга экстрадиция қилиш учун сабабни “аллақачон топиш мумкин эди”.
 
Сиёсатшунос, “Мен бу вазиятнинг ҳуқуқий нозик жиҳатларини тушунмайман, лекин Грузияда суд ҳукмининг қонуний кучга кириши уни экстрадиция қилиш учун қўшимча омил бўлиши мумкин. Оммавий сўровлар натижасига кўра, кўплаб одамлар айнан шунинг тарафдоридир”, деган.
 
Шу билан бирга, Порошенконинг “инсонпарварлиги” халқнинг норозилик чиқишларидан қўрқиши билан боғлиқ эмас, чунки, халқнинг Саакашвилига ишончи камайиб бораяпти ва унинг партиясининг рейтинги жуда пастлигини таъкидлаган.   
 
Сўнгги вақтларда Саакашвили Киевда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказиб келмоқда. Бу хатти-ҳаракатга Бош прокуратура томонидан мамлакатда ҳокимиятни куч билан ағдариш, деб баҳо берган ва шу сабабли унга нисбатан жиноий иш очишган. 
Обил Сафаров

Теглар:Украина Саакашвили Грузия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!