Сўнгги кунларда Коутиньонинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги янгиликлар деярли ҳар куни бонг уриб турганди.
Хабарда айтилишича, “Ливерпуль” каталонияликларнинг 120 миллион евролик ва турли хил бонуслар учун яна 40 миллионлик таклифига ижобий жавоб берган.
25 ёшли футболчи “Барселона” билан беш йиллик шартнома имзолайди.
Таъкидлаш жоизки, томонлар бонуслар учун тўланадиган 40 миллион еврони тўлаш ва қабул қилиб олиш шартларини ҳали якунига етказишмаган.
“Ливерпуль” Коутиньо трансферидан 10 миллион евролик бонусга аниқ эга чиқади.
Қолган 30 миллион евро эса Коутиньо “Барселона” таркибида катта ютуқларга эриша олсагина, кейин тўлаб берилади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Коутиньонинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги янгиликлар деярли ҳар куни бонг уриб турди.
Ва ниҳоят бугун бразилиялик футболчининг “Барса” сафига ўтиши, деярли расман тасдиқланди.