Ғалабани нишонлаётган уммонлик мухлислар жойлашган трибуна бирданига қулаб тушди.
Ўйин якунлангандан сўнг, Уммон терма жамоаси мухлислари ғалабани нишонлаш вақтида стадион трибуналарининг бирини бузиб юборишди.
Натижада, 30 га яқин киши тўпланиб турган одамларнинг устига йиқилиб тушишган.
Аммо, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий талофат кўрмаган. Енгил тан жароҳати олган жабрланувчилар ўз вақтида шифохонага етказилган.
Маълумот учун, Уммон терма жамоаси пенальтилар сериясида БААни 5:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, иккинчи марта Форс кўрфази кубокини қўлга киритди.