Ислом Каримовнинг собиқ саройи, айни дамдаги Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам иш қизғин.
Тўғри, 2016 йилнинг июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон иштирок этган эди. Бироқ, бу ташриф расмий ташрифлар сирасига кирмайди.
Мамлакатда, хусусан, пойтахтда Тошкентда Имомали Раҳмоннинг ташрифига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Кеча, 15 август куни марказий кўчаларга Ўзбекистон ва Тожикистон байроқлари қўйилди. Президентларнинг қўл бериб тушган суратлари шаҳар кўчаларидан ўрин олмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг собиқ саройи, айни дамдаги Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ҳам иш қизғин.
Икки-уч кундан буён мажмуада ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳайкал атрофи тозаланиб, йўлаклар ювиб чиқилди. Мажмуани ўраб турган пўлат панжараларга қайтадан ранг бериляпти. Гуллар экилиб, атроф обод қилинмоқда.
Ҳар куни ишга Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси ёнидан ўтиб келадиган “Qalampir.uz” ходими Айюбхон Зиннуров эса бу ободонлаштириш ишларини суратларга муҳрлади.
Дарвоқе, эртага, 17 август куни Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ушбу ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал пойига гул қўйиши кутилмоқда.